«ғазо сектори» тегли мақолалар


ҲАМАС гаровга олинганларни 15 февралгача қайтармаса, Ғазода жанговар ҳаракатлар қайта бошланади — Нетаньяҳу
12 февраль 2025, 10:51

ҲАМАС гаровга олинганларни 15 февралгача қайтармаса, Ғазода жанговар ҳаракатлар қайта бошланади — Нетаньяҳу

Биньямин Нетаньяҳу агар ҲАМАС 15 февралгача гаровга олинган исроилликларни қайтармаса, Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлашни ваъда қилди. Аввалроқ ҲАМАС шартлар бузилганини айтиб, озод қилишни тўхтатганди. Трамп эса гуруҳга шанбагача муҳлат берган.

ҲАМАС гаровга олинган исроилликларни озод қилишни тўхтатди
11 февраль 2025, 16:13

ҲАМАС гаровга олинган исроилликларни озод қилишни тўхтатди

ҲАМАС Исроилни сулҳни бузганликда айблади ва гаровга олинган исроилликларни озод қилишни номаълум муддатга қолдиришини маълум қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп гуруҳдан шанба куни тушгача барча гаровга олинганларни қайтаришни талаб қилди, акс ҳолда, унинг сўзларига кўра, «жаҳаннам бошланади».

Исроил Ғазо аҳолисининг сектордан чиқиб кетиш режасини тайёрлайди
6 февраль 2025, 16:07

Исроил Ғазо аҳолисининг сектордан чиқиб кетиш режасини тайёрлайди

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Трампнинг АҚШ бу ҳудудни «ўз назоратига олиши» ҳақидаги сўзларидан сўнг Ғазо сектори аҳолисига «ихтиёрий равишда анклавни тарк этиш» имконини берадиган режа тайёрлашни буюрди. Трампнинг баёноти араб давлатлари томонидан қораланди.

АҚШ Ғазони эгаллайди, у ерда узоқ муддатли эгалик позициясини кўряпман — Трамп
5 февраль 2025, 09:51

АҚШ Ғазони эгаллайди, у ерда узоқ муддатли эгалик позициясини кўряпман — Трамп

АҚШ Ғазо секторини эгаллайди ва фаластинликлар бошқа жойга кўчирилгандан сўнг уни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиради, деди Трамп Исроил бош вазири Нетаньяҳу билан учрашуви доирасида. Президент Ғазога АҚШ қўшинлари юборилишини истисно қилмади.

ҲАМАС уч исроиллик ва беш хорижликни озод қилди
30 январь 2025, 20:52

ҲАМАС уч исроиллик ва беш хорижликни озод қилди

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим доирасида гаровдаги уч исроилликни ва беш нафар таиландлик фуқарони озод қилди. Бунга жавобан Исроил 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши керак.

Исроил ҳукумати ўт очишни тўхтатиш бўйича битимни маъқуллади
18 январь 2025, 11:58

Исроил ҳукумати ўт очишни тўхтатиш бўйича битимни маъқуллади

Исроил ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битимни маъқуллади. Бунда 24 нафар вазир ёқлаб, 8 нафари эса қарши овоз берди. Эртадан гаровга олинганларни озод қилиш бошланиши кутиляпти.

Исроил ҳукумати ҲАМАС билан келишув имзоланганини тасдиқлади
17 январь 2025, 13:20

Исроил ҳукумати ҲАМАС билан келишув имзоланганини тасдиқлади

Исроил бош вазири офиси Исроил ва ҲАМАСнинг музокара гуруҳлари келишув имзолаганини расман тасдиқлади. Энди уни Исроил ҳукумати тасдиқлаши керак. Битимнинг кучга кириши 19 январдан 20 январга қолдирилади.

Исроил ва ҲАМАС сулҳи 3 босқичда амалга оширилади
16 январь 2025, 00:38

Исроил ва ҲАМАС сулҳи 3 босқичда амалга оширилади

Исроил ва ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш ва фаластинлик маҳбуслар эвазига исроиллик гаровга олинганларни озод қилишга бағишланган келишуви уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. 19 январдан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади.

БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазони вақтинча бошқаришни муҳокама қилмоқда — Reuters
8 январь 2025, 19:47

БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазони вақтинча бошқаришни муҳокама қилмоқда — Reuters

БАА Исроил ва АҚШ билан Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан кейин Ғазо секторининг келажаги бўйича ёпиқ музокаралар олиб бормоқда, деб ёзди Reuters. Абу Даби Фаластин маъмуриятини ислоҳ қилиш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш тарафдори.

ҲАМАС Исроил билан келишув эвазига 34 кишини озод қилишга рози бўлди
6 январь 2025, 16:16

ҲАМАС Исроил билан келишув эвазига 34 кишини озод қилишга рози бўлди

ҲАМАС ўз қўшинларини Ғазо ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ва ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолаш эвазига 34 нафар исроилликни озод қилишга розилигини билдирди. ОАВ маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Қатарда томонлар келишув бўйича музокараларни қайта тиклаган.

Исроилнинг Ғазодаги аҳолини сувдан маҳрум этиши геноциддир — HRW
19 декабрь 2024, 20:21

Исроилнинг Ғазодаги аҳолини сувдан маҳрум этиши геноциддир — HRW

Human Rights Watch ташкилотининг таъкидлашича, Исроилнинг Ғазо аҳолисини сувдан маҳрум этиши геноцид ва қирғин актларига тенг келади. Ҳисоботда Ғазодаги фаластинликларнинг сув билан таъминлангани яшаб қолиш учун зарур бўлган 15 литрлик чегарадан анча паст экани айтилади. Исроил айбловларни рад этди.

Қатарда ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади
25 октябр 2024, 20:07

Қатарда ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади

Қатарда икки ойлик танаффусдан сўнг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади.

«Исроил тўлиқ ғалабагача курашади». Нетаньяҳу АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади
25 июль 2024, 22:31

«Исроил тўлиқ ғалабагача курашади». Нетаньяҳу АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ Конгрессидаги нутқида Исроил ҲАМАС билан тўлиқ ғалабагача курашишини айтди ва Ғазодаги урушни Эрон билан курашга қиёслади. Унинг чиқиши Вашингтонда норозилик намойишларини юзага келтирди. У намойиш аъзоларини «Эроннинг фойдали аҳмоқлари» деб атади.

Исроил ҲАМАС билан музокараларни тиклашга рози бўлди
6 июль 2024, 01:47

Исроил ҲАМАС билан музокараларни тиклашга рози бўлди

Исроил ҲАМАСдан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифлар олди ва бир неча ой давомида берк кўчага кириб қолган музокараларни давом эттиришга рози бўлди.

Исроил ҳарбий раҳбарлари ўқ-дори тақчиллиги фонида Ғазода сулҳ тузиш тарафдори — NYT
2 июль 2024, 19:54

Исроил ҳарбий раҳбарлари ўқ-дори тақчиллиги фонида Ғазода сулҳ тузиш тарафдори — NYT

Исроил ҳарбий раҳбарияти снарядлар тақчиллиги шароитида, ҳатто ҲАМАС ҳозирча ҳокимиятда қолса ҳам, Ғазода сулҳ тузиш тарафдори, деб ёзди New York Times. Бу, ҳарбийларга кўра, гуруҳ қўлидаги гаровга олинганларни озод қилишнинг энг яхши йўли бўлади.

Нетаньяху: ҲАМАС билан шиддатли жанглар ниҳоясига етмоқда, аммо уруш давом этади
24 июнь 2024, 23:34

Нетаньяху: ҲАМАС билан шиддатли жанглар ниҳоясига етмоқда, аммо уруш давом этади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан Ғазодаги шиддатли жанглар якунланаётганини айтди, бироқ гуруҳ йўқ қилинмагунча урушни давом эттиришга ваъда берди. Исроил қўшинларининг бир қисмини «Ҳизбуллоҳ» билан тез-тез жанглар содир бўлаётган Ливан билан чегарага юборишни режалаштирмоқда.

БМТ комиссияси ҳам ҲАМАСни, ҳам Исроилни уруш жиноятларида айблади
12 июнь 2024, 20:52

БМТ комиссияси ҳам ҲАМАСни, ҳам Исроилни уруш жиноятларида айблади

БМТ мустақил комиссияси ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам 2023 йил октябрь ойидан бери уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар содир этган, деган хулосага келди.

Исроил қўшинлари Рафаҳ марказигача кириб борди
28 май 2024, 19:34

Исроил қўшинлари Рафаҳ марказигача кириб борди

Исроил танклари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри марказига кириб борди, шаҳар бўйлаб ҳаво ҳужумлари ҳам уюштирилмоқда. БМТ Халқаро суди мамлакатга ҳужумни зудлик билан тўхтатишни буюрганига қарамай, Исроил Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини давом эттирмоқда.

БМТ Халқаро суди Исроилга Рафаҳдаги операцияни тўхтатишни буюрди
24 май 2024, 21:58

БМТ Халқаро суди Исроилга Рафаҳдаги операцияни тўхтатишни буюрди

БМТ Халқаро суди Исроилга Рафаҳдаги ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишни буюрди. Суд, шунингдек, Исроилдан гуманитар ёрдам учун чегара пунктини очиш ва терговчиларга Ғазога киришга рухсат беришни талаб қилди.

Гаага судининг прокурори ҲАМАС етакчилари ва Исроил раҳбариятини ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди
20 май 2024, 17:58

Гаага судининг прокурори ҲАМАС етакчилари ва Исроил раҳбариятини ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди

Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурори ҲАМАСнинг уч етакчиси, шунингдек, Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини ҳарбий ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг